БОЁВУТ ТУМАНИ: Беш йиллик муаммо ечимини топди.

БОЁВУТ ТУМАНИ: Беш йиллик муаммо ечимини топди.

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Халқимизда “Кўпдан қуён қочиб қутулмас” деган нақл бор. Президентимиз томонидан аҳолининг муаммоларини жойида, туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этишни таъминлашга қаратилган яхлит тизим яратилди. Шундан келиб чиққан ҳолда ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторлар ўз ҳудудларида барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Хусусан Боёвут туманидаги “Навбаҳор” номли сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги СНП русумли қуввати 500/10 бўлган сув насоси носозлиги сабабли охирги беш йил давомида ишламаган. Бунинг натижасида фермерлар йиллар давомида экилган пахта ва ғаллани ўз вақтида суғориш имконияти бўлмай, кўзланган ҳосилдорликка эриши олишмаган. Бу эса навбаҳорлик фермерларнинг жорий йилги давлатга ғалла сотиш бўйича шартномавий режаларини бажаришига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмади.

Боёвут тумани сектор раҳбарлари биргаликда ушбу муаммони ечишди. Насос қисқа муддатларда мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Насос агрегатини таъмирлашда жонбозлик кўрсатган фермер хўжаликларининг раҳбарлари қилган меҳнатларини эътироф этиш ҳам эсдан чиққани йўқ.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Эндиликда “Навбаҳор” СИУ ҳудудидаги 400 гектар ва 200 га яқин аҳоли томорқаларини суғориш имконияти туғилди.

Навбаҳорлик фермерларнинг қувончи чексиз. Экин майдонларига сув келиши ҳақиқий байрамга айналиб кетди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page