Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқдан шифохонага ўтказилди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқдан шифохонага ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасидан «икки томонлама пневмония» ташхиси билан шифохонага ўтказилди, дея хабар берди «Xabar.uz» давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Маълум қилинишича, 29 июнь куни Атамбаев аҳволи ёмонлашганидан шикоят қилган. Шу сабабли ундан COVID-19 га ПЦР-таҳлили олинган. Бироқ тест натижалари манфий чиққан.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

«Шу куни шифокорлар онлайн-консилиум ўтказишгач, «икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилди. Шифокорларнинг консилиуми билан Атамбаевни стационар даволаш учун шифохонага ўтказишга қарор қилинди», — деди матбуот хизмати вакили.

Маълумки, Алмазбек Атамбаев коррупцияда айбдор деб топилгач, 11 йилу 2 ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилганди ва унинг мол-мулки мусодара қилинганди.

Report Page