Коронавирус: Саудия Арабистонида мудҳиш рекорд янгиланди

Коронавирус: Саудия Арабистонида мудҳиш рекорд янгиланди

@Sirdaryo
Фото: Xabar.uz

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда бир кунда аниқланган коронавирус билан касалланишлар сони бўйича мудҳиш рекорд қайд этилди. Бу хақида xabar.uz хабар бермоқда.

«Бир кеча-кундузда 3943 кишида коронавирус аниқланиб, умумий касалланганлар сони 186 436 нафарга етди. Пандемия бошлангандан бери 1599 та ўлим ҳолати кузатилган. Ўтган бир кеча-кундузда 2363 киши соғайиб, уларнинг сони жами 128 минг нафарни ташкил этмоқда», — дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Саудия Арабистони коронавирус билан касалланишлар сони бўйича араб дунёсида ҳали ҳам биринчи ўринни эгаллаб турибди. Агар Форс кўрфазининг қолган давлатларида, жумладан, вирусни юқтирганлар сони бўйича ундан кейинги ўринда турувчи қўшни Қатарда ўтган бир ҳафта давомида бу кўрсаткич сезиларли даражада пасайган бўлса, Саудия Арабистонида эпидемия аввалгидек ўсишда давом этмоқда.

Report Page