Сардобадаги тошқинда бедарак йўқолган Миллий гвардия ходимини қидириш ишлари Қозоғистонда давом эттирилмоқда

Сардобадаги тошқинда бедарак йўқолган Миллий гвардия ходимини қидириш ишлари Қозоғистонда давом эттирилмоқда

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманида сув тошқинида бедарак йўқолган ўзбекистонлик аскарни қидириш ишлари давом этмоқда, дейилади «Дарё» хабарида.

20 июнь куни бошланган қидирувда Туркистон вилояти ва Чимкентдан келган қутқарув гуруҳи аъзолари ҳамда кинологлар иштирок этмоқда. Улар ҳозирга қадар 120 километр масофани босиб ўтишган.

Чимкент фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ички ва ташқи алоқалар гуруҳининг хабарига кўра, 1992 йилда туғилган Ўзбекистон Миллий гвардиясининг ҳарбий хизматчисини қидириш Женис ва Жанатурмис қишлоқлари яқинидаги каналлар яқинида амалга оширилмоқда.

Қидирувга Чимкент фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 3 қутқарувчиси, 2 нафар кинолог ходими, 1 нафар чегара хизмати ходими, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 3 нафар қутқарувчиси жалб қилинган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Қидирув ерусти, сув юзаси ва сувости усуллари орқали амалга оширилади.

«Қидирув ишлари ҳозирда Жетайсай туманида давом этмоқда. Қутқарувчилар 27 июндан Атақонис овулидан Атамекен овул округидаги Қоғали овулига моторли қайиқ ёрдамида борди. Марказий каналда қидирув ишларини олиб бормоқда. Бу ерда қутқарувчилар 48 километр масофани кўриб чиқди. Бироқ натижа йўқ. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сардобадаги фалокат вақтида аҳолини қутқараётган Миллий гвардиянинг уч ходими оқиб кетганди. Аҳолини эвакуация қилиш тадбирлари вақтида Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм махсус вазифаларни бажарувчи отряд гуруҳ командири, капитан Санжар Ибрагимов, махсус вазифаларни бажарувчи отряд гуруҳ мутахассиси, оддий аскар Ҳазрат Суюнов, жанговар отряд муҳандис-сапёр гуруҳи мутахассиси, учинчи даражали сержант Ҳусниддин Суяров сув тошқинида оқиб кетган.

Қидирув натижасига кўра, капитан Ибрагимов ҳодиса жойидан 15 километр узоқликдаги масофада соғ ҳолда топилган. Учинчи даражали сержант Суяровнинг жасади 3 май куни соат 08:00 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги Аҳиллик қишлоғи «Кичик Бобур» маҳалласидан топилган. Оддий аскар Ҳазрат Суюновни қидириш бўйича ишлар давом этаётгани айтилганди.

Report Page