Ширин шаҳар ҳокими: Маҳалла раиси ўз ҳудудининг ҳокими сифатида иш юритиши лозим

Ширин шаҳар ҳокими: Маҳалла раиси ўз ҳудудининг ҳокими сифатида иш юритиши лозим

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Маҳаллаларни янада обод қилиш, аҳоли яшаш тарзини яхшилаш, оилавий ажримларни, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, умуман олганда, маҳалла институти фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 29 июн куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, барча маҳалла раислари, тегишли ташкилот раҳбарлари, ХУЖМШ раислари, профилактика инспекторлари, уйбошилар, маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Бўлиб ўтган мазкур йиғилишда шаҳар ҳокими маҳаллаларда қилиниши лозим бўлган барча тизимли ишларни танқидий баҳолаб, қатор камчиликларни санаб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

"Маҳалла - бу кичик ҳокимият! Ҳукумат томонидан қабул қилинган қонунчилик асосида маҳаллаларга кўплаб ваколатлар берилиши билан бир қаторда улкан масъулият ҳам юкланди. Бу борада Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарма, бўлимлари ташкил қилинганидан барчангиз хабардорсиз.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Бугунги кунда биз Ширин шаҳримизни янада обод, тоза, хавфсиз шаҳарга айлантиришимизда маҳалланинг роли ва масъулияти катта. Маҳалла тизими шундай фаолият юритиши керакки, бунда фуқаролар ўз муаамоларини маҳаллага тўлақонли ишонч билдирган ҳолда айта олиши керак. Бунинг учун маҳалла раислари ўз ҳудудининг ҳокими сифатида иш юритиши лозим", - дея таъкидлади шаҳар ҳокими А.Хожиматов.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, йиғилиш давомида шаҳар ҳокими алоҳида штат бирлигида иш фаолиятини юритмаса-да, ўз уйининг тозалиги ва хавфсизлиги учун жон куйдираётган уйбошиларга урғу берди:

"Ҳар бир кўп қаватли уйларимизда уйбошилар бор. Уларга ҳеч қандай маош тўланмаса ҳам, улар ўз уйлари, кўчалар тозалиги ва хавфсизлиги учун жон куйдириб ишлайди. Мен барча уйбошиларга ўз миннатдорчилигимни билдириш баробарида уларга ишонч билдираман".

Йиғилиш давомида маҳаллаларда ҳар бир йўналиш бўйича камчиликлар ва муаммолар уйбошилар ва маҳалла фаоллари томонидан билдирилди ва барча муаммо ва масалалар тахлил қилиниб, тегишли ташкилотларга ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, Ширин шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Усмонова барча маҳаллалар кесимида оилавий ажралишлар сонини санаб ўтиб, бу бўйича профилактик ишлар кўламини кенгайтириш лозимлиги таъкидлади.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Якунда шаҳар ҳокими А.Хожиматов "Мирзо Улуғбек" маҳалласида намуна сифатида "Маҳалла хизмат маркази" ташкил қилинаётганлигини таъкидлаб, буни босқичма-босқич ҳар бир маҳаллада йўлга қўйилишини айтиб ўтди.

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page