ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ

ЁШЛАР - КЕЛАЖАГИМИЗ

@Sirdaryo
Фото: Данил Каримов / Telegram

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкил топганлигининг 2 йиллиги Cирдарё вилоятида юксак савияда ташкил этилди. 

Дастлаб, Гулистон шаҳри ва барча туманлар марказлари “Ёшлар куни” мавзуси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг фаолияти ва устувор вазифалари акс этган баннерлар билан безатилиб, уни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди. Шунга мувофиқ, ёшлар сайиллари, "Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, турли кўрик-танлов ва викториналар, мусобақалар ташкил этилди.  

Фото: Данил Каримов / Telegram

Тонг саҳардан бошланган ушбу тадбир Гулистон шаҳридаги И.Каримов кўчаси бўйлаб, фаол ёшлар иштирокида “Ёшлар паради”  билан бошланди. Ундан сўнг фаол ёшлар иштирокида  “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Зайниддинов очиб берди.

Фото: Данил Каримов / Telegram

– Байрам муносабати билан жойларда ташкил этилаётган тадбирларда давлатимиз томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътиборнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини улар онги ва қалбига янада чуқур сингдирилмоқда. Бу ёшлар ўртасида боқимандалик кайфиятига барҳам бериш билан бирга, уларнинг дунёқарашини, ҳаётга муносабатини ўзгартиришга хизмат қилади. Ватанга муҳаббат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғуси юксалади. Буларнинг барчаси ёшларга яратиб берилаётган шароит ва имкониятлар самарасидир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов.

Фото: Данил Каримов / Telegram

Байрам тадбири давомида  30 нафар таваллуд айёмини нишонлаётган ёшлар “Камалак” болалар ташкилотига ва 14 ёшга тўлган ёшларни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи аъзолигига қабул қилинди.  Шундан сўнг “Ёшлар куни” логоси туширилган диаметри 1 метрли торт кесиш маросими байрам кўркига янада кўрк бағишлади.

Фото: Данил Каримов / Telegram

Гулистон шаҳридаги истироҳат боғлари, спорт мажмуалари, таълим муассасаларида ташкил этилаётган байрам тадбирлари барчада катта таассурот қолдирди.

Шу куни “Регистон” тўйхонасида икки нафар ёшнинг никоҳ тўйи ҳам ўтказилди. Ушбу тўйга 130 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Байрам тадбирлари таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочиларнинг гала концерти билан якунланди. 

М.Юлдашева

Report Page