Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси ва тадбиркорлари!

Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси ва тадбиркорлари!

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Бугун замонимиз шиддат билан ривожланиб бораётган бир пайтда турли хил фавқулодда вазиятлар хусусан, катта-катта ўзига хос ёнғинлар ҳам содир бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида фуқаролармиз соғлиги ва мол-мулкига катта зарар ётказишга олиб келади. Масалан, жорий йилнинг июнь ойида Марғилон шаҳридаги савдо бозори, Қўйлиқ бозори омборхонаси, Андижон вилоятида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисми, Тошкент шаҳридаги “Бектўпи” ва Абу Саҳий бозорлари орлиғидаги омборхоналар ва Олмазор туманидаги “Шаббода” кафеси, Юнусобод туманиги “У Аркадия” кафелари шулар жумласидан.

Ёнғинларни олдини олиш мақсадида бирқанча эслатмаларни айтиб ўтамиз.

-носоз электр жихозларидан фойдаланманг.

-электр тармоғига юқори қувватли бир нечта электр асбобини улаш тармоққа оғирлик қилади ва ёнғин чиқишига сабаб бўлади.  

-қўлбола сақлагичлардан фойдаланманг.

-электр асбобларини ўчирилмай, қаровсиз қолдирилишига йўл қўйманг.       

Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси ва тадбиркорлари ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳаётингиз ва мол-мулкингизни ёнғинлардан ҳимоя қилиш гаровидир.

Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Report Page