Вилоят ҳокимининг Боёвут туманида сайёр қабули ўтказилди

Вилоят ҳокимининг Боёвут туманида сайёр қабули ўтказилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан бугун 27 июнь куни Боёвут тумани “Ғаллакор” СИУ, “Ифтихор” маҳалласи 19-умумтаълим мактабида 1-сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаевнинг сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тегишли вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайёр қабул жараёнида 1000 га яқин фуқаролар иштирок этиб, ушбу фуқароларнинг 608 нафари турли масалаларда мурожаат этди. Мурожаат этганлардан 491 нафарининг масалалари жойида ҳал этилган бўлса, 117 нафарига асосли тушунтиришлар берилди. Қолган 54 нафар мурожаатчиларнинг масалалари муддат талаб этганлиги сабабли “Йўл харита”сига киритилди. Йўл харитасига киритилган мазкур мурожаатлар тегишли масъуллар томонидан назоратга олинди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар асосан коммунал, имтиёзли кредит олиш, ичимлик суви тармоғи тортиш, ички йўлларни таъмирлаш, хомийлик, уй-жой олиш ва уларни таъмирлаш ва бошқа масалалардан иборат бўлди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Сайёр қабул давомида ғалла ўрим-йиғим мавсумида юқори натижаларга эришган илғор механизатор ва отряд бошлиқларига эсдалик совғалари, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари ҳамда профилактика инспектори ёрдамчиларига велосипедлар ва ҳизматда фойдаланиш учун тегишли иш анжомлари топширилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page