Сирдарёга кириб келган нечи нафар ҳайдовчида коронавирус касаллиги аниқланганлиги маълум қилинди (рақамлар)

Сирдарёга кириб келган нечи нафар ҳайдовчида коронавирус касаллиги аниқланганлиги маълум қилинди (рақамлар)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими томонидан Sirdaryo xabarlari'га Сирдарё вилоятига кириб келган нечи нафар ҳайдовчида коронавирус касаллиги аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим қилинди.

Маълум бўлишича, Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги 20-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш ҳамда Сирдарё вилоят ҳудудида коронавирус инфекциясининг кириб келишининг олдини олиш барча зарурий эпидемиологик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

Бугунги кунда, Сирдарё туман “Сирдарё” божхона чегара постига Сирдарё туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказидан 30 нафар мутахассислар халқаро юк ташувчи автотранспорт ҳайдовчиларидан коронавирус инфекциясини аниқлаш тана ҳароратини ўлчаш ва тест намуналар олишга ҳамда божхона ҳудудини, юк машиналарни, ҳайдовчиларни кутиш жойларини, савдо шаҳобчаларида дезинфекция тадбирларини ўтказиш учун бириктирилган.

Мазкур чегара постида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан бириктирилган мутахассислар шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган ҳамда дезинфекция тадбирларини ўтказиш учун дезинфекция воситалари заҳираси яратилган.

Ушбу бириктирилган дезинфекторлар томонидан кунига 3 марта ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Сирдарё тумани бўлими билан ҳамкорликда махсус техникалар ёрдами ҳафта 2 марта ялпи дезинфекция тадбирлари ўтказилмоқда.

Сирдарё божхона чегара постидан шу кунгача жами 2458 та транспорт воситаларида 2988 нафар фуқаролар ўтган, барчасидан коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест намуналари олинган.

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораторияси томонидан ўтказилган лаборатория текширувлари натижасида 80 нафар ҳайдовчиларда коронавирус касаллиги аниқланган ва улар Тошкент шаҳар даволаш профилактика муассасаларига шифохонага ётқизилди ҳамда белгиланган стандартлар бўйича даволанмоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикасининг 79 нафар ҳалқаро юк автотранспорт ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган ва улар вилоят ҳудудига киритилмасдан ўз юртларига қайтарилган.

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан Сирдарё божхона чегара пости кириб келган барча халқаро юк ташувчи автотранспорт ҳайдовчилар коронавирус инфекциясини аниқлаш учун олинган лаборатория текширувлари натижасига кўра ҳаракатланишига рухсат берилиши йўлга қўйилди.

Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган даврида вилоят ҳудудида кириб келаётган ҳақаро юк ташувчи автотранспорт ҳайдовчиларига қуйидаги тартиб асосида ҳаракатланишни тавсия этади:

- Сирдарё туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан “Сирдарё” божхона чегара постига кирган ҳайдовчилар тана ҳароратини текширилади ҳамда профилактик суҳбатдан ўтиб, тегишли ҳужжатлар тўлдирилади.

-ҳайдовчиларда коронавирус инфекциясига гумон қилинганда, ўрнатилган тартибда изоляция (алоҳидаланади) қилинади.

-ҳайдовчиларда касаллик аломатлари аниқланмаса, ўтказиш пунктига ўрнатилган тартибда ўтказилади ва автотураргоҳларга йўналтирилади ҳамда коронавирус инфекциясига тест намуналар олинади.

-ҳайдовчилардан олинган тест намуналари Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази қошидаги вирусология лабораториясида текширувдан ўтказилади ва тест натижалари эълон қилингунга қадар автотранспорт воситлари ва уларнинг ҳайдовчилари махсус ташкил этилган автотураргоҳларда бўлади.

-тест натижаси бўйича ҳайдовчида коронавирус инфекцияси аниқланганда, ҳайдовчи даволаш профилактика муассасаларига олиб кетилади, автотранспорт воситаси тўлиқ дезинфекция қилинади.

Фото: Сирдарё вилоят СЭОМ

-агарда ҳайдовчиларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган ҳолатда ҳаракатни давом эттиришига рухсат берилади.

Ҳурматли халқаро юк ташувчи автотранспорт ҳайдовчилари бугунги коронавирус пандемияси даврида ўзимиз ва ўзгалар ҳаётига хавф солмаслик учун қуйидаги карантин талабларига риоя этиш тавсия этилади:

-тест натижаси эълон қилгунга қадар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда (2 метр) ва тиббий ниқобда бўлинг, резина қўлқопда (ниқоб)ни камида 2-3 соатда алмаштириб туринг.

-қўлларингизни ҳар соатда ҳамда ҳожатхонага кириб чиққандан сўнг, овқатланишдан олдин совунлаб ювиб туринг, қўлни тозалашда намли салфеткалардан фойдаланинг.

- атрофдагилар билан қўл бериб ёки қучоқлашиб саломлашмасликка ҳаракат қилинг.

-сув ичиш учун бир марталик идишлардан фойдаланинг.

-ўзингиз ишлатган ниқоблар, салфеткалар, қўлқопларни очиқ ҳолда қолдирманг махсус қутиларга ташланг.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек бугунги кунда вилоятда жами нечи нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан зарарланганлиги тўғрисида (рақамлар) маълумот берилган эди.

Report Page