Россия хавфсизлик хизматига ишловчи хакерлар АҚШнинг ўнлаб компанияларига ҳужум қилди

Россия хавфсизлик хизматига ишловчи хакерлар АҚШнинг ўнлаб компанияларига ҳужум қилди

@Sirdaryo
Фото: Sof.uz

Россия Федерал хавфсизлик хизматига ишловчи хакерлар АҚШнинг ўттиздан ошиқ компаниясига ҳужум қилишди.

Россия фуқароси раҳбарлик қилаётган Evil Corp. номли хакерлар гуруҳи АҚШнинг бир қатор ташкилотларига киберҳужум уюштирган. Sof.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда компьютер хавфсизлиги йўналишидаги Symantec компанияси томонидан хабар берилган.

Хакерлар бунда WastedLocker номли зиёнкор дастурий таъминотдан фойдаланишган. Symantec фикрича, ҳужумдан мақсад кўплаб компьютерлар ва серверларни шифрлаб ташлаш йўли билан ахборот-техника инфратузилмасига максимал зарар етказиш бўлган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

«WastedLocker – зарарли дастурлар орасида нисбатан янги тур ҳисобланади, – дейилади Symantec хабарида. – Бу зиёнкор дастурнинг машҳур Evil Corp. хакерлар тўдаси билан боғлиқлиги бор».

АҚШнинг 31 та ташкилотига хакерлик ҳужуми уюштирилганлиги аниқланган, аммо кибержиноятчилар ҳамласидан зарар кўрганлар сони бундан анча кўп бўлиши мумкин.

Фото: Sof.uz

2019 йилнинг декабрида АҚШ Адлия вазирлиги эълон қилишича, Evil Corp. хакерлар гуруҳига россиялик Максим Якубец бошчилик қилади. У банк ҳисобларидан 220 миллион доллар ўғирлаш учун зиёнкор дастурий таъминот тарқатишда айбланган.

АҚШ Молия вазирлиги таъкидлашича, 2017 йил ҳолатига кўра бу киши Россия Федерал хавфсизлик хизматида ишлаган. 2018 йилнинг апрелида Якубец ушбу ташкилотдан махфий ҳужжатлар билан ишлаш рухсатини олиш жараёнида бўлган.

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти уни қўлга олишга ёрдам берувчи маълумот учун 5 миллион долларлик мукофот эълон қилган.

Report Page