Сайхунобод туманида кўргазмали семинар ташкил этилди

Сайхунобод туманида кўргазмали семинар ташкил этилди

@Sirdaryo

Сайхунобод тумани Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига қарашли тумандаги 19-маҳаллаларга янги бино қад ростлади.


19-маҳалланинг ҳаммасини қурилиш лойиҳаси бир хил бўлиб,бинодан маҳалла раиси ва ўринбосарларига алоҳида хоналар, участка нозири хонаси ҳамда компютер жамланмаси хонаси, маҳалланинг мўжазгина кутубхонаси ўрин олган.

Ушбу 19 та маҳалла биносининг қурилишига жами беш юз миллион маблағ бюджетдан ажратилган бўлиб қолган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришнинг барчаси маҳалла фидоийлари ва тадбиркорларининг ихтиёрий ҳомийлиги асосида барпо этилди.

Бугунги кунда 19-маҳалла биноларининг 6 тасидан маҳаллалар фойдаланмоқдалар, яқин кунларда 13 тасининг қурилиши ҳам ниҳоясига етади.

Бугунги замонавий Маҳалла биносини кўриниши ва унда ишлаётган раислар халқ ва раҳбарлар орасида кўприк бўлиши муҳимлиги ҳамда чоп этилган ўқув кўргазмали китобларни кўргазмаси Сайхунобод туманидаги Иттифоқ маҳалласида бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этиб нутқ сўзлади. Семинарда вилоят сектор раҳбарлари ва вилоятдаги туман шаҳарлар сектор раҳбарлари қатнашдилар.


Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари,Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Мамадаминов иштирок этиб вилоятдаги барча маҳаллалар ишларини ривожлантириш бугунги давр талаби эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ундан сўнг кўргазма иштирокчилари Иттифоқ маҳалласида яшовчи кам таъминланган Ибодат Юнусова хонадонига ташриф буюриб, туман иккинчи сектор раҳбари томонидан камбағалчилликдан чиқариш бўйича Ибодат Юнусовага қилган амалий ёрдамларини кўздан кечиришди.

Туман иккинчи сектор раҳбари камбағалчиликдан чиқариш бўйича қилган ишларига таҳсинлар айтишди.

Шу кунинг ўзида семинар иштирокчилари Сайхунобод тумани Маҳалла ва Оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг янги биноси билан танишишди.

Ҳамда аҳолини камбағалчиликдан чиқариш бўйича туманда фаолият кўрсатаётган "Махсус томорқа хизмати" МЧЖ кооперативи томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишишди.

Бир сўз билан айтганда кўргазмали семинар таасуротларга бой тарзда ўтди.

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/Sirdaryo

Report Page