50 нафар ОАВлари ходимларига ҳоким совғалари топширилди
@SirdaryoСана муносабати билан, Сирдарё вилояти ҳокимлигида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун байрам нишонланди.
Тантана аввалида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев нутқ сўзлаб, ОАВлари ходимларини самимий қутлар экан, соҳа ходимларига катта ишонч билдиришини, қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Байрам дастурхонларга тўла нозу неъматлар, вилоят мақом ансамбли хонандаларининг гўзал ҳонишлари, “Санамлар” рақс ансамблининг мафтункор рақслари билан зўр кайфиятда давом этди.
Республика, вилоят, жойларда ижод қилаётган журналистлар, блогерлар, матбуот хизмати ходимлари, ёзувчи ва шоирларнинг 50 нафари вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо рангли телевизорлари ҳамда алоҳида ташаккурномалари билан тақдирландилар.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
ОАВ ходимлари кўрсатилган бундай эҳтиромдан, ташкиллаштирилган базму жамшид ва совға-саломлардан мамнун бўлиб, аъло кайфият билан уйларига қайтдилар.