Расмий ахборот: Жиззахда аттракциондаги носозлик фожеага сабаб бўлди
@Sirdaryo2019 йилнинг 28 июнь куни 12.05 да Жиззах шаҳри, Наврўз маҳалласи ҳудудидаги “Истиқлол” болалар боғида “Учар ликопча” атракционининг синиши оқибатида 1999 йилда туғилган М.Ҳ. ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга доир: Фототанқид: Жиззах шаҳридаги истироҳат боғлари мавсумга тайёрми?
Қиз Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Сўлоқли маҳалласида яшаган.
М.Ҳ. нинг вафотига ерга йиқилиш ортидан олинган тан жароҳати сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бўйича суриштирув Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.