Гулистон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Гулистон шаҳар бўлими билан биргаликда "Ибратли оила" кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
@Sirdaryo28 июнь куни Гулистон шаҳар 1-сонли мусиқа мактаби фаоллар залида "Ибратли оила" республика кўрик-танловининг Гулистон шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Танловда шаҳримиздаги 15 та маҳалладан энг ибратли, намунали оилалар иштирок этишди.
Бу танловни шаҳар босқичини ўтказишдан мақсад оила қуриш арафасидаги йигит-қизларда оилани муқаддас билиш туйғусини, оила ва фарзанд тарбиясига масъулият ҳиссини ошириш, оиланинг мустаҳкам бўлиши, болаларнинг яхши тарбия кўриб улғайишида ота-онанинг ўрни ва масъулиятини ошириш ҳамда ибратли оилалар ўз тажрибаларини ёшларга тадбиқ қилишдир.
Тадбирда ибратли оилалар "Оила" ИАТМ шаҳар бўлими ҳамда шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси томонидан эсталик совғалар ва номинациялар бўйича дипломлар топширилди, кўргазмалар ташкил қилинди.Тадбир ОАВ да ёритилди.
"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Гулистон шаҳар бўлими