Ўзбекистонга Эрон ҳудудидан жазирама иссиқ об-ҳаво кириб келиши кутилмоқда
Sirdaryo XabarlariЖорий йилнинг 30 июнь-2 июль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво келмоқда. Бу хақида Xabar.uz хабар бермоқда.
30 июнь-1 июль кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида, 1-2 июль кунлари республиканинг қолган ҳудудларида ўртача ҳароратдан 5-7° даража юқори аномал иссиқ кутилмоқда.
Кундузг вақтларда ҳаво ҳарорати шимолда +40…+43 °Cгача, жануб ва чўл зонасида +44…+45 °Cгача кўтарилиши тахмин қилинган.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда гармсел шамоли кузатилиши мумкин.