Ўзбекистонда автомобиллар давлат рақамларидаги ҳарфлар қайси ташкилотларга тегишли?

Ўзбекистонда автомобиллар давлат рақамларидаги ҳарфлар қайси ташкилотларга тегишли?

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ўзбекистон Маданият вазирлиги Telegram’даги каналида автомобиллар давлат рақамларидаги ҳарфлар ҳақида маълумот берилган. Бу ҳақда "aniq.uz" хабар бермоқда.

1. PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари 

2. PSS — Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик хизмати 

3. PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари 

4. UZB — давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарлари 

5. APC — вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари) 

6. VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSV, PSF — ички ишлар идоралари давлат рақами

7. TSS, TST — давлат хавфсизлик идоралари давлат рақами 

8. ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари 

9. DXA — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ходимлари 

10. FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 

11. TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG — таксилар

12. D — дипломатлар (яшил рангли) 

13. CMD — элчилар, вакиллар (яшил рангли) 

14. Т — техник персонал (яшил рангли) 

15. М — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли) 

16. Х — консулликлар, савдо ваколатхоналари (яшил рангли) 

17. UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рақами (кўк рангли) 

18. H - Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли)

Report Page