Сирдарё вилоят прокурори Р.Машарипов 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам табригини йўллади

Сирдарё вилоят прокурори Р.Машарипов 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам табригини йўллади

@Sirdaryo
Сирдарё вилоят прокуратураси

Муҳтарам ва қадрли дўстлар!

Сизларни касб байрамингиз – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик ва ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган жараёнида матбуот ва оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади.

Бугунги улкан ўзгаришлар, ислоҳотларимиз мантиғи барчадан янгича ишлашни, янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишни талаб этмоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз юритганда, биз, аввало, доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига кириб борадиган, холислик ва ҳаққонийлик, Ватан ва халқ манфаатларини биринчи ўринга қўядиган олижаноб ва масъулиятли касб эгаларини тасаввур қиламиз.

Сиз ва жамоангизни бугунги қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор самимий табриклайман. 

Сизларга сиҳат-саломатлик, янги ижодий ютуқлар, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Ҳурмат билан,
Сирдарё вилоят прокуратураси жамоаси номидан Р.Машарипов

Report Page