"27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан Мирзаобод тумани ҳокими соҳа ходимларини тақдирлади

"27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан Мирзаобод тумани ҳокими соҳа ходимларини тақдирлади

@Sirdaryo
Мирзаобод туман хокимлиги

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами муносабати билан туманда фаолият юритаётган соҳа ходимлари ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими Х.Абдуллаев соҳа фидойиларини қизғин муборакбод этиб Муҳтарам Президентимиз томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш, журналистлар меҳнатини рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, туман ташкилот ва корхоналари билан оммавий ахборот воситалари ходимларининг туманда амалга оширилаётган тизимли ишларни жамият ва халқ олдида ёритишда қўшаётган ҳиссалари ҳамда фуқаролар эътирофи ва муносабатини муваффақиятли ёритиб бераётганлиги учун миннатдорчилик билдирилди.

Мирзаобод туман хокимлиги

Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбирдан сўнг соҳа ҳодимлари билан биргаликда бир пиёла чой устида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида аниқ чора- тадбирлар белгилаб олинди.


Мирзаобод туман хокимлиги Матбуот хизмати.

Report Page