Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг VI чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг VI чақириқ саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 26 июнь куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг VI чақириқ  саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳар сектор раҳбарлари, депутатлар, тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этишди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сессия кун тартиби қуйидагича бўлиб, бунда ҳар бир тегишли раҳбарлар томонидан ҳисоботлар ва ахборотлар сессия иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди:

1. Ширин шаҳрида пандемия даврида маҳаллий бюджет даромадлари бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини бажариш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш орқали бюджет ижросининг барқарорлигини таъминлаш тўғрисида шаҳар молия бўлими бошлиғи У.Бабаев ҳисоботи тингланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2. Ширин шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш борасида кўрилаётган чоралар натижадорлиги тўғрисида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Алимованинг ҳисоботи эшиттирилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

3. Ширин шаҳрида пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратишда кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳақида АТ "Агробанк" Ширин филиали бошқарувчиси Б.Мавланов ўз ахборотини ўқиб эшиттирди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

4. Пандемия шароитида шаҳарда камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича сектор раҳбарлари ҳисоботи тингланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

5. Шаҳарда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” Ҳаракатлар режасини амалга ошириш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича Ширин шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Усмонова ҳисобот бериб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

6. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда аҳоли  кайфиятига таъсир  қилувчи муаммоларни ҳал этиш бўйича 2020 йилнинг ўтган 6 ойи давомида  амалга оширилган ишлар юзасидан Ширин шаҳар Халқ қабулхонаси мудирининг ҳисоботи тингланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

7. Ўзбекистон Республикаси Сенати ҳузурида ташкил этилаётган Ёшлар парламентига номзодларни сайлаш ҳамда  Ширин шаҳрида “Фахрий мураббий” орденига номзодларни тақдим қилиш мақсадида танлов комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги ахборотлар сессия иштирокчиларига эшиттирилди. Юқорида келтирилган сессия кун тартиби бўйича умумий овоз бериш билан тегишли қарорлар тасдиқланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page