Нонуштадан аввал информациани истеъмол қилаяпмиз

Нонуштадан аввал информациани истеъмол қилаяпмиз

@Sirdaryo
Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Гап истеъмолимиздаги ахборотнининг тўғри ёки нотўғрилигида эмас балки тезкорлиги ва долзарблигида бўлиб қолди. Айниқса сиёсий жараёнлар, сиёсий етакчилар томонидан айтилаётган ҳар бир сўз бугун аввало ижтимоий тармоқларда биринчилардан бўлиб муҳокама қилиниб, халқнинг фикрини салбий ёки ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлмоқда, дейиш мумкин.

Бу эса сиёсий партия лидерлари ва улар томонидан номзоди кўрсатилган халқ вакилларининг жамоатчилик фикри билан ҳисоблашишини тақазо қилмоқда. Чунки бугун жараёнларни ахборот ва янгиликлар бошқараётган бир даврда депутатлар, сиёсий партия ташкилотларининг фаолиятини ОАВ билан ҳамкорликсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгашида ўтказилган семинар ҳам партиянинг ҳудудий Кенгашлари томонидан олиб борилаётган ишларни доимий равишда ижтиомий тармоқларда ёритилишида Кенгаш раислари иштирокини таъминлаш ҳамда депутатларни ОАВ билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадига қаратилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Сирдарё вилоят Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликдаги мазкур ўқувда партия ташкилотлари етакчилари ва депутатлар асосий иштирокчи бўлди. Модераторлар томонидан эса депутатлар ва партия ташкилотлари фаолиятини ОАВда ёритишнинг самарали услублари борасидаги тавсиялар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.  Семинардаги қизиқарли машғулотда эса интернет сайтлари ва телеграмм каналларда маълумот тарқатишнинг ўзига хос афзалликларига оид кўникмалар мисоллар билан кўратиб ўтилди.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хусусан Сирдарё вилоятидан сайланган икки нафар ҳамда 55 нафар махаллий Кенгашлардаги партия депутатлари фаолиятини ўзига хос тарзда ёритишдаги ҳамкорлик масаласи медиа лойиҳалар билан асослаб берилди. Шунингдек партиянинг 10 га яқин лойиҳа ва акцияларини оммалаштириш, ОАВда партия имижини шакллантириш масаласидаги тавсиялар журналист ва блогерлар билан ҳамкорликнинг асосий омили сифатида белгалиб берилди.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Семинарда партия вилоят  Кенгаши томонидан 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни телеграммда ташкил этиладиган “ADOLATCHILAR” расмий каналининг тақдимоти ҳам ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда берилаётган партия ва депутатлар фаолиятига оид хабарларнинг мазкур каналда ёритилишидаги тезкорлик ва холислик  масаласи муҳокамага қўйилди.

Фото: Ўзбекистон “Адолат” СДП

Якунда эса партия фаолиятини ёритишдаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ матбуот вакиллари байрам олди тақдирланишди.

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Report Page