Вилояти божхона бошқармасида “ходимлар ўртасида турли салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш, коррупция ва тамагирликка қарши курашиш” мавзусида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

Вилояти божхона бошқармасида “ходимлар ўртасида турли салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш, коррупция ва тамагирликка қарши курашиш” мавзусида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Жорий йилнинг 25 июнь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси мажлислар залида ходимларнинг ота-оналари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда “ходимлар ўртасида турли салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш, коррупция ва тамагирликка қарши курашиш” мавзусида сўз борди. Шунингдек, бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони мазмун моҳияти ҳамда ДБҚнинг 2019 йил 21 июндаги Р-01-1/2-028-сонли, 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш Дастури бўйича йиғилиш қатнашчиларига кенг тушунтиришлар бериб, Дастур асосида тизимда коррупцияга қарши муросасиз муҳит яратиш, тамагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёки совуққонлик билан қараш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик ва коррупция иллатларига қарши курашни кучайтириш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўрилиши белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси 

Report Page