Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалингани учун лавозимдан озод этилди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалингани учун лавозимдан озод этилди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Мамлакат раҳбарининг фармони билан Елжан Биртанов Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод қилинди.

Қозоғистон бош вазири Аскар Маминнинг айтишича, Биртанов ўз аризасига кўра ишдан олинган. Коронавирусга чалинган вазир қўшимча даволанишга муҳтожлигини ва бу эса вазир сифатидаги вазифаларини бажаришига имкон бермаслигини назарда тутиб истеъфога чиқишга қарор қилган.

Вазир коронавирус ташхиси билан 14 июндан буён юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган эди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

1971 йилда туғилган Биртанов Олмаота давлат тиббиёт институтини битирганидан сўнг АҚШдаги Аризона тиббиёт университети, Россия тиббиёт академияси, Германиядаги Шарите университети клиникаси, «Туран» университети, АҚШнинг Duke University, Fuqua School of Business ва Global Executive MBA магистратурасида таҳсил олган. У 2017 йилдан бери Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаб келаётганди. 

Елжан Биртановнинг ўрнига унинг ўринбосари Алексей Цой эгаллади. 2019 йилдан президент девони қошидаги тиббий марказни бошқариб келган Цой 22 июнь куни вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида таништирилганди.

Report Page