Бахтли оила- келажак пойдевори.

Бахтли оила- келажак пойдевори.

@Sirdaryo
Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

     Оила инсон учун муқаддас даргоҳдир. Инсон ана шу даргоҳда ўсиб улғаяди,вояга етади.Оилани мамлакатнинг кичик бир парчасига қиёслаш мумкин.Оила - ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак насллар учун бетакрор тарбия масканидир. Оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва оилавий ажримларни олдини олиш бўйича “Бахтли оила” профилактик акцияси доирасидаги тадбир Сайхунобод туман 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Фото: Сайхунобод туман ҳокимлиги

Тадбирга никоҳланувчи ёшлар, ажрим ёқасидаги оилалар таклиф қилиниб, туманда истиқомат қилувчи 20 йилдан ортиқ бирга тинч-тотув яшаб келаётган оилаларнинг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Айни вақтда “Ибратли оила” кўрик танловининг биринчи босқичи маҳаллалар кесимида бўлиб ўтмоқда.Маҳаллани ободонлаштириш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашда фаол, оилалар ва маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга ўз ҳиссасини қўшаётган,томорқадан унумли фойдаланаётган, фарзандларини баркамол шахс этиб тарбиялаётган оилалар фаол иштирок этишмоқда.

   Ғолиб оила танловнинг туман, вилоят ва Республика босқичларида иштирок этади.

Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш:
https://t.me/Sirdaryo

Report Page