“Миллий тикланиш” партияси журналист ва блогерларни тақдирлади
@SirdaryoМамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халққа етказиш, янгиланиш ва бунёдкорлик борасидаги ишларни кенг ёритишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳиссаси беқиёс.
Ҳар йили 27 июнь куни юртимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўз касб байрамларини нишонлайдилар.
Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши ушбу мўътабар сана арафасида вилоятда фаолият юритаётган бир гуруҳ журналист, ижодкор ва блогерларни доимий тарзда амалга оширилиб келинаётган ахборот ҳамда ижодий ҳамкорликлари учун миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғалар билан тақдирлади.
HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️
- ОАВ ва "Миллий тикланиш" партияси вилоят кенгаши ўртасида самарали ҳамкорлик азалдан ўрнатилган,- дейди "Халқ сўзи" газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири Аҳмадали Шерназаров. - Бу ҳамкорлик туфайли партия фаолияти кенг ёритилиши билан бирга, ОАВда билдирилаётган фойдали таклиф-мулоҳазалар туфайли янги-янги лойиҳаларни амалга ошириш имконияти ҳам пайдо бўлмоқда.
Бир сўз билан айтганда партиянинг фаолиятида оммавий ахборот воситаларининг роли ва унда билдирилаётган фикрлар доимий эътиборда. Бунга юқорида қайд этилаётган фикрлар ҳам далилдир. Партия вилоят кенгаши келгусида ҳам ўз фаолиятини ОАВ билан ҳамкорликда давом эттиришни устувор вазифа билади.
Дилобар КАТТАБЕКОВА,
ЎзМТДП Сирдарё вилояти кенгаши матбуот котиби