Сирдарё тумани прокурори, 2 сектор раҳбари Ф.Артиков сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар билан учрашди.
@SirdaryoУчрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Б.Тавбаев, туман Халқ таълими бўлими мудири Ш.Юлдашева, тижорат банклари раҳбарлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ҳамда туманда фолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
10 сонли Болалар мусиқа санаът мактабила бўлиб ўтган учрашув, умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тамомлаб олтин медалга сазовор бўлган 3 нафар ўқувчилани табриклаш билан бошланди. Сектор раҳбари Ф.Артиков ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналарини қутлаб, самимий муборакбод этди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда, битирувчиларга ушбу ўқув йилида олий таълим муассасаларига киришда яратилаётган имкониятлар ҳусусида гапириб ўтилди. Тижорат банклари раҳбарлари томонидан таълим кредитлари ва тадбиркорлик қилиш истагини билдираётган ўқувчиларга имтиёзли кредитлар ҳусусида батафсил маълумотлар берилди.
Учрашув якунида фаол битирувчиларга эсдалик учун китоблар тарқатилди.
Ишлаш истагини билдирган ёшларга корхоналарда бош иш ўринлари ярморкаси ташкил этилди.
Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати