Ширин шаҳрида уй-жой учун субсидия тўланадиган талабгорларни саралаш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Ширин шаҳрида уй-жой учун субсидия тўланадиган талабгорларни саралаш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2020 йил 24 июн куни Ширин шаҳар ҳокимлигида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" ги 182-сонли Қарори асосида тузилган комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Йиғилишда субсидия бўйича талабгорлар билан алоҳида суҳбат олиб борилиб, тегишли Низом талаблари асосида ўрганишлар олиб борилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page