Ислоҳотлар амалда

Ислоҳотлар амалда

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Вилоят 2-сектор раҳбари вилоят прокурори Р.Машарипов томонидан Сайхунобод туман 2-сектори худудида ўтказилган “Прокурор ва ёшлар учрашуви”да тумандаги бандлиги таъминланмаган, бирор бир ишни бошлашга ботина олмай турган, муаммо туфайли ҳаётини йўлга қўя олмаган ёшларнинг муаммолар ўрганилди. Сектор раҳбарлари томонидан масъул идоралар билан ҳамкорликда уйма-уй юриб, ижтимоий кўмакка мухтож оилалар ва ишсиз ёшларнинг рўйхати шакллантирилди. 

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Жорий йилда Сайхунобод туманида халқ таълимига бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларининг 11 синфини 1144 нафар ўқувчи битирди. Шундан минг нафардан ортиқроғи олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш истагини билдирган. Қолган ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи сектор раҳбарининг доимий эътибор марказида бўлиб, бу борада аниқ чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Жумладан, бугунги коронавирус пандемияси шароитида республикамизда озиқ-овқат тақчиллигининг олдини олиш мақсадида такрорий экин учун  ажратиладиган ернинг ҳар бир қаричидан унумли ва самарали фойдаланиш ёшларнинг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

 Хусусан, ёшлар билан учрашув жараёнида Сайхунобод туманининг “Иттифоқ” маҳалласи худудида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ғалладан бўшаган майдонларда 40 нафар ёшларга 20 гектар ер майдони ажратиб берилиши таъминланди. Эндиликда бу ерга ёшлар дуккакли экин ва сабзавотлар экиб, ўз даромадларини таъминлай оладилар. Бунинг учун сектор раҳбарларининг амалий ёрдам билан уларга ер ҳайдаб тайёрлаб берилади ва сифатли уруғлик билан таъминланади.

Ўрганишлар давомида туманда яна 420 нафар йигит-қизлар деҳқончилик билан шуғулланиб, даромад топиш истагини билдирган. Улар учун ҳозирда 210 гектар ғалладан бўшаган майдонлар ажратилган бўлиб, худди шундай ерни тайёрлаб бериш ва уруғлик билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан уйма-уй юриб ижтимоий кўмакка мухтож ўнлаб оилалар аниқланди. Бу оилаларнинг муаммоларни бартараф этиш борасида зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Хусусан, туман 2-сектор раҳбарининг саъйи ҳаракатлари натижасида маҳаллада бўш турган бинони якка тартибдаги тадбиркор Л.Хасановга берилди ва шу атрофдаги хотин-қизлар учун тикувчилик цехи ишга туширилди. Натижада маҳалланинг 25 нафар уй бекалари ҳунарли, ишли бўлишди.  

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

“Иттифоқ” маҳалласида яшовчи муқаддам судланган ва ишсиз ўтирган Б.Ғаниевнинг 0,18 га томорқа ерига сув чиқаришда муаммо борлиги аниқланиб, унга 2-сектор раҳбари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди ва уйига артезиан сув насоси ўрнатиб берилди. 

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Шу маҳаллада яшовчи А.Эгамбердиев кам таъминланган оила эканлиги аниқланиб, унга 0,03 га томорқа ерига  иссиқхона қурилишига амалий ёрдам берилди. Натижада ушбу хонадон маҳалланинг “Темир дафтари”дан ўчирилди.

Бундан ташқари, 2-сектор раҳбари томонидан “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга 283 миллион сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди. Рўйхатга киритилган камбағал оилаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 246 млн сўм субсидиялар ажратилди. Ушбу маблағлар ишсиз фуқароларга хонадонларидан иссиқхоналар қуриб беришга, суғориш воситалари ҳамда уруғлик сотиб олишга йўналтирилди.  Бундан ташқари 68 нафар ишсиз фуқаролар мавсумий ишларга жойлаштирилди, 21 нафарига ер олиб берилди, 15 нафари қорамол, 9 нафари қўй ва асалари уяси билан таъминланди. 

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Туман 2-сектори кўмагида пандемия даврида фаолиятини тўхтатган 170 та тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш чоралари кўриб борилмоқда.

Эндиликда асосий эътибор ушбу тадбиркорлик субъектлари санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш юритишларини ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқаришда узилишларни олдини олишга қаратилган.

Бугунги кунда сектор раҳбари томонидан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, кам таъминланган ва ёрдам муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқаришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда прокуратура органларнинг асосий йўналишларида қатъий назорат ўрнатилишини таъминланиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Report Page