«Сардоба» тошқинидан зарар кўрган масжид ва қабристонлар тўлиқ тикланди

«Сардоба» тошқинидан зарар кўрган масжид ва қабристонлар тўлиқ тикланди

@Sirdaryo
Фото: Sof.uz

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов қуйидагиларни маълум қилди:

Таъмирлаш ишларига 14 000 дан зиёд ишчи ва 800 та техника жалб қилинган;

Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларида 252 та қайта таъмирланаётган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада аниқланган 380 та камчиликдан 282 таси жойида бартараф этилди;

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

1205 қисқа рақами орқали 8 171 та мурожаат келиб тушди. Шундан 8 148 таси ижобий ҳал этилди, қолган 23 та мурожаат тегишлилигига кўра ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинган;

Талофат кўрган ҳудудларда ҳамда вилоят бўйича 218 та тураржойда 49 550 кв. м. майдонда дезинфекция тадбири ўтказилди;

зарар кўрган масжид ҳамда қабристонларда таъмирлаш ва тиклаш ишлари тўлиқ якунланди;

халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларнинг 35 километри ҳамда 32 та кўприк қайта тикланди.

Report Page