Хабар беришларича, айни дамда Гулистон шаҳридаги биноларнинг бирида ёнғин содир бўлган

Хабар беришларича, айни дамда Гулистон шаҳридаги биноларнинг бирида ёнғин содир бўлган

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo xabarlari

Фаол кузатувчиларимиздан бирининг хабар беришича, айни дамда Гулистон шаҳридаги Сайхун кўчасидаги биноларнинг бирида ёнғин содир бўлган.

"Айни дамда, иккита ёнғин ўчириш машиналари ёнғин содир бўлган ҳудудга келишган ва ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган", - дейилади хабарда.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Яна бир гувоҳнинг маълум қилишича, ёнғин содир бўлган бинода хусусий мактаблардан бири жойлашган бўлиб, унинг электр таъминотидаги носозликлар (қисқа туташувлар) ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳодиса тафсилотлари юзасидан, вилоят ФВБ матбуот хизмати билан боғландик ва тез орада ҳодисага оид расмий баёнот берилиши маълум қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг...

Report Page