Воллейбол спорт тури бўйича «Сектор раҳбари кубоги» бўлиб ўтди

Воллейбол спорт тури бўйича «Сектор раҳбари кубоги» бўлиб ўтди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан сектор раҳбарларининг ҳам спортга бўлган эътиборини юксалтириш ва ёшларнинг спорт юзасидан намунали фаолиятини йўлга қўйишларини ривожлантириш мақсадида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида «Сектор раҳбари кубоги» воллейбол спорт тури бўйича ташкил этилди. Мусобақага Cайҳунобод тумани мезбонлик қилди. Унда 18-30 ёш оралиғидаги жамоалар иштрок этишда ҳамда ўзаро беллашишди. 

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

- Танловда қатнашаётганимдан жуда ҳам хурсандман. Шуни таъкидлайманки, бу йилги кубок албатта, бизники бўлади. Сабаби, биз ўйинда ўзгача тактикани қўймоқдамиз. Рақиб жамоамизни ҳар томонлама мот қила оладиган даражада кучимизга ишонамиз. Ишонч эса, албатта ғалаба сари етаклайди, дейди Янгийр шаҳардан ташриф буюрган Ибодат Хайдарова.

Танлов натижаларига кўра Гулистон шаҳар жамоаси ғолиб бўлди. Жамоа эндиликда ташкил этиладиган 30 июнь ёшлар куни галаконсертда кубок билан тақдирланади. Биз эса, ғолибларнинг спортдаги кейинг фаолиятларига омад тилаймиз. Зотан, спорт билан миллатимизни дунёалрга танита оламиз.

Анвар Туйчиев, 

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши матбуот хизмати

Report Page