Ширин шаҳрида мактабни "олтин медаль" билан тамомлаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 25 июнь куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар умумий ўрта таълим мактабларини "олтин медаль" билан тамомлаган битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар сектор раҳбарлари, тегишли масъул раҳбарлар, ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Даставвал юртимиз мадҳияси садолари янграб, Ширин шаҳар ҳокими А.Хожиматов томонидан тадбир расман очиб берилди ва мактабни намунали тамомлаб, олтин медал билан битирган ўқувчи ёшлар ва уларнинг устозлари, ота-оналари шаҳар сектор раҳбарлари томонидан тақдирланиб, "олтин медал"лар тантанали топширилди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Тадбир давомида шунингдек, мактаб фаолиятида ўзининг самарали меҳнатлари аямай, жонкуяр ўқитувчилар, фидойи ходимлар ҳам сектор раҳбарлар томонидан тадирланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Якунда шаҳар ҳокими А.Хожиматов мактабни олтин медал билан битирган ўқувчиларга келгусида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб, уларга, уларнинг ота-оналарига, устозларига ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page