Сирдарёлик эй бобо деҳқон!

Сирдарёлик эй бобо деҳқон!

@Sirdaryo 
(Сирдарёлик ғаллакорларга баҳшида)

Сирдарё даласи кўрибми ортган,
Ҳаяжон очилган пахта мисоли.
Залворлироқ юкни елкалаб тортган,
Мард ва танти бобо деҳқон тимсоли.

Офтоб оташида анча қорайган,
Қадоқ қўлларидан кетмони тушмас.
Пешонаси терлаб, кўзлар торайган,
Сирдарёлик деҳқон бугунча бўшмас.

Ёлғиз, қўлда кетмон, бундайин чўлда,
Сомон йўли бўйлаб, изғир тунлари.
Мўъжиза яратгани, қўллари гулда,
Шундай ўтса керак унинг кунлари.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Тунларни у тонгларга улагунча,
Уруғ кўз ёришни пойлар ўтириб.
Хирмони донга, пахтага тўлгунча,
Шошилманг, дейдику сизни куттириб.

Меҳнатнинг нони тотлидан тотли,
Ундан жаннат бўйи, турар таралиб.
Боққан оти, моли, барчаси зотли,
Турар Сирдарёда куйчи таралиб.

Меҳнаткаш ва танти бобо деҳқон,
Сутдек ёруғ бўлса ҳар бир тунингиз.
Эзгу тилаклар ҳам ёзилар шу он,
Роҳат-фароғатда ўтар кунингиз.

Танти, мард, бир сўзли эй бобо деҳқон,
Ёзку куз, демай юрдинг далаларда.
Бўлганида менда, шундайин имкон,
Сиҳат бахш этардим шу паллаларда.

Ғулом ПРИМ

Report Page