Гулистон тумани ғаллакорлари давлатга ғалла топшириш режасини бажардилар (Зафарнома)

Гулистон тумани ғаллакорлари давлатга ғалла топшириш режасини бажардилар (Зафарнома)

@Sirdaryo 
Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Гулистон тумани ғаллакорлари 2020 йил ҳосили учун экилган ғалладан давлатга ғалла топшириш режасини 100,1 фоизга ортиғи билан муваффақиятли бажардилар.

Гулистон туманининг миришкор бободеҳқонлари 2019 йилнинг кузида яхши ният билан 10 минг гектар майдонга барака уруғини қадаган эди. Жорий йилнинг 24 июнь куни холатига давлатимиз ғалла хирмонига 23 минг тоннадан ортиқ товар дон етказиб беришди ва ғалла топшириш бўйича шартномавий режани 100,1 фоизга бажардилар.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Бу меҳнат зафарида Президентимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар, жумладан, қатъий тизим асосида моддий ресурсларни, яъни минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материаллари ва талаб этиладиган маблағларни тўлиқлигича ўз вақтида етказиб берилганлиги бўлди.

Давлатга дон сотиш бўйича шартномавий режасини вилоят ва туманда биринчилардан бўлиб Янги Хаёт СИУ фермерларининг бажарганлиги алоҳида таҳсинга сазовордир. Шунингдек, бу борада тумандаги Уч Кахрамон, Ўзбекистон, Бешбулоқ, Юксалиш худудларининг миришкор деҳқонлари ҳам шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар.

Ҳосил йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page