Сирдарё вилоят адлия бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда ҳудудлардаги айрим матбуот хизмати ходимлари ҳамда юрисконсультлар Zoom иловаси орқали иштирок этишди

Сирдарё вилоят адлия бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда ҳудудлардаги айрим матбуот хизмати ходимлари ҳамда юрисконсультлар Zoom иловаси орқали иштирок этишди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбирга вилоятда фаолият юритаётган Оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат органлари ва ташкилотлари матбуот хизмати ходимлари ва юрисконсультлари таклиф этилди. Шу билан бирга туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда баъзи ташкилотларнинг матбуот хизмати ҳамда юрисконсультлари Zoom иловаси орқали анжуманда иштирок этдилар.

Тадбирни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов бошқариб борди. 

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Дастлаб бошқарма бошлиғи  адлия бошқармасининг карантин даврида олиб борган онлайн фаолияти юзасидан иштирокчиларга ахборот берди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Элдор Маҳкамов “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бандлар бўйича батафсил тушунтириб берди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Кун тартибидаги учинчи масала - Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги 342-сон қарори билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисидаги низом талаблари тўғрисида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Зебо Ҳайдарова чиқиш қилди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Айтиш жоизки, анжуман қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Матбуот хизмати ходимлари ва юрисконсультларга шунингдек, янги қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, манзилли тарғибот бўйича аниқ ва батафсил кўрсатмалар берилди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

- Бундай тадбирлар биз каби ёш мутахассисларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилади, шу билан бирга  матбуот хизмати фаолиятини очиқлик ва шаффофлик принципига мос равишда олиб боришимиз борасидаги тавсиялар ҳам биз учун жуда муҳим, - дейди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Бахтигул Хидиралиева.

- Биз ҳам қонунларнинг манзилли тарғиботи бўйича ўзимиз учун муҳим тавсиялар олдик, - дейди ҳудудий электртармоқлари корхонаси матбуот хизмати раҳбари Отабек Хайлаев.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбир сўнгида Адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов барчани 27 июнь - Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан билан табриклаб, адлия органлари билан яқиндан ҳамкорликлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида олиб бораётган фидокорона фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page