“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Сирдарё вилояти ҳамда туман (шаҳар) филиаллари фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Сирдарё вилояти ҳамда туман (шаҳар) филиаллари фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сон Фармонига асосан, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ташкил этилди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаби юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида тузилди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Жорий йилнинг 25 июнь санасида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси туман, шаҳарлар фаолияти юзасидан матбуотанжумани ташкил этилди. Унда Сирдарё вилоятининг ёшлармасалалари бўйича ҳоким ўринбосари, прокуратура, тижорат банклари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгаши, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Бандликка кўмаклашиш маркази, Давлат солик инспекцияси, Давлат хизматлари агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ёш тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этди.

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Сирдарё вилоятида Давлат дастури доирасида амалгаоширилган ишлар тўғрисида Сирдарё вилоятининг ёшлармасалалари бўйича ҳоким ўринбосари томонидан ва “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси фаолияти юзасидан ЖамғарманингГулистон шаҳар филиалраҳбари,вилоят координатори Тулкинов Зафар Холбек ўғли томонидан, жамғармамаблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари буйича кафилликларбериш тартиби тўғрисида АТБ “Ҳамкорбанк”, Ўзмиллий банк, АТ “Халқбанки” тижорат банки вакиллари

Фото: Анвар Туйчиев / Telegram

Маълумот учун:

Ўтган давр мобайнида, Сирдарё вилоятида “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли чора- тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, 2018 йилнинг июль кунидан бошлаб маҳаллалар кесимида 86 нафар маҳаллий депутатлар, давлат жамоат ташкилотлари ҳодимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Фидоий ёшлар” отрядлари вакилларидан иборат 154 та кичик гуруҳлар тузилиб, улар томонидан хонадонма-хонадон юриш, ёшлар билан сўровлар ўтказиш, уларнинг муаммо ва қизиқишларини ўрганиш, ҳудуд ёшларига “диагноз” қўйиш ишлари олиб борилди.

Сўровлар натижаларига кўра, ёшларнинг 40882 нафари ишсиз экани, 34564 нафари ишлаш истагини билдиргани, 18532 нафари тадбиркорлик фаолияти учун кредит сўрагани, 3568 нафари тадбиркорлик учун жой (бино) сўрагани, 8175 нафари касб-ҳунар ўрганиш, бепул курсларда ўқиш истагини билдирганлиги аниқланди.

Аниқланган муаммоларни вилоятнинг ички имкониятидан келиб чиқиб бартараф этиш чоралари кўрилди.

Жумладан:

-тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 674 нафар ёшларга тадбиркорлик бўйича тушунчалар берилиб, бизнес режалари тузиб берилди;

- 779 нафар ёшлар иш билан таъминланди, 841 нафар ёшлар касб-ҳунар ўрганиш курсларда ўқишга жойлаштирилди,1000 нафар вояга етмаганлар ва ёшлар турли йўналишдаги тўгаракларга жалб этилди;

- 298 нафар ёшлар тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди,

- 2 нафарига фаолият кўрсатиш учун бино (жой) билан таъминланди;

- 153 нафар ёшлар касаначиликка жалб қилинди.

Шунингдек, Давлат дастури доирасида ёшларнинг бизнес лойихаларини молиялаштириш бўйича АТБ “Ҳамкорбанк”, “Ўзмиллийбанк” АТ “Халқбанк” банкларининг филиали бириктирилган бўлиб, 2018 йил давомида молиялаштирилиши режалаштирилган 19 млрд. 507 млн сўм қийматидаги 301 нафар ёшларнинг бизнес лойихаларидан 174 тасига 9 млрд 721 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратилиб, 566 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

Мазкур ишларни тизимли давом эттириш мақсадида жорий йилда ҳам Сирдарё вилоятида 58 млрд 250 млн сўм қийматидаги 404 та бизнес лойихаларни молиялаштириш орқали 2234 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Шундан, бугунги кунга қадар (январь-июнь ойи ҳолатига) 88 та бизнес лойихага жами 7 млрд 39 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 193 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

Хусусан, ишлаб чиқариш соҳасида 46,8 (%) фоизи, хизмат кўрсатиш соҳасида 34,8 (%) фоизи, қишлоқ хўжалиги соҳасида 18,4 (%) фоизи лойихалар реализация қилинди.

Сирдарё вилояти миқёсида қурилиши режалаштирилган 1 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг-маркази ҳамда 27 та “Ёшлар меҳнат гузари” комплексларидан 2 таси фойдаланишга топширилиб, уларда жами 27 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Сайхунобод тумани, Иттифоқ МФЙ, А.Навоий кўчасида Тадбиркор Хамдамов Баходир ҳамда Ховос тумани, Гулбахор МФЙ, Шодиёна кўчасида Шодиев Санжар томонидан “Ёшлар меҳнат гузари” комплекслари, қуриб фойдаланишга топширилди.

Мазкур комплексларда 1 та тикув цехи, 1 та аёллар ва эркаклар салони, 1 та новвойхона ва қандолат цехи, 1 та появзал таъмирлаш устахонаси, 1 та пахта титиш цехи, 1 та тегирмон, 1 та темир панжаралар ишлаб чиқариш цехи ва бошқалар ташкил этилди.

Филиаллар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларнинг билимларини ошириш мақсадида тадбиркорлик лойихаларини тайёрлаш бўйича ўқувлар ташкил этилди ҳамда 2019 йилнинг ўтган даври давомида “Тадбиркорлик сирлари”, “Бизнес режа тузиш”, “Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш”, “Кредит ва солиқ сиёсати” каби мавзуларда 186 та бизнес семинарлар ташкил этилиб, улар орқали 9446 нафар ёшлар қамраб олинди.

“Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури ижроси натижасида, 2019 йил якунига қадар жами 3 мингга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.

Анвар Туйчиев,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши матбуот котиби

Report Page