Боёвут туманидаги "меҳрибон оталар"дан алимент пуллари ундирилди

Боёвут туманидаги "меҳрибон оталар"дан алимент пуллари ундирилди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

25 100 000 СЎМ АЛИМЕНТ ПУЛИ УНДИРИЛДИ

Мамлакатимизда ҳар бир бола меҳр ва эътиборда экан, уларнинг манфаатлари қонун билан ҳимоя қилинади.

Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор З.Холбоевдан ундирувчи Д.Холбоеванинг фойдасига беш нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги қарорининг ижроси натижасида қарздордан 25 100 000 сўм алимент пули тўлиқ ундириб берилди.

АЛИМЕНТ ПУЛИ УНДИРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор С.Рустамовдан ундирувчи Х.Рустамованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги қарорининг ижроси натижасида қарздордан 7 840 410 сўм алимент пули тўлиқ ундириб берилди.

Жамшид Ўринбоев,
Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

Report Page