Қозоғистондан “Сирдарё” чегара божхона пости орқали кириб келаётган “MERCEDES BENZ” юк транспорт воситаси кўздан кечирилганида...

Қозоғистондан “Сирдарё” чегара божхона пости орқали кириб келаётган “MERCEDES BENZ” юк транспорт воситаси кўздан кечирилганида...

@Sirdaryo
Фото: Google Images

2019 йил 23 июнь куни СВББ “Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга “MERCEDES BENZ ” русумли юк транспорт воситасини бошқариб кириб келган Ўзбекистон фуқароси С.Б. билан оғзаки савол-жавоб қилингандан сўнг унинг бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, юк кузатув хужжатларида ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки савол-жавобда маълум қилинмаган 8 хил турдаги умумий нархи 5.1 миллион сўмлик бўлган: 1 дона оғир юк кўтарадиган домкрат, 3 дона “Scooter” номли самокат, 1 жуфт  “LIVERGY”  номли  эркаклар этиги, 1 жуфт эркаклар шиппаги, 1 жуфт “Nio Nio” номли аёллар туфлиси, 1 жуфт “MSMG” номли аёллар оёқ кийими, 2 жуфт “Queen vivi” номли аёллар туфлиси ва 4 жуфт “BellaParis” номли аёллар туфлиси товар-моддий бойликларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган холда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Хозирда холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page