Олий суд Отабек Муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганидан хабардор эмас

Олий суд Отабек Муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганидан хабардор эмас

@Sirdaryo
Икром Муслимов (чапдан иккинчи).
Фото: «Газета.uz»

Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилгани тўғрисида ахборотга эга эмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистон Олий суди собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси тўғрисида маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича суд коллегияси раиси ўринбосари Икром Муслимов сешанба куни Ахборо ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Мавзуга доир: Бош прокурор Отабек Муродов истеъфога чиқарилди

«Газета.uz» мухбири Отабек Муродовга нисбатан қандай турдаги эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида савол берди. Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурорга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди.

Мавзуга доир: Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноий иш очилди

«Бугунги кунда биз бундай маълумотга эга эмасмиз, сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз мумкин… Бизда Отабек Муродовга нисбатан санкциялар қўлланилиши бўйича материаллар йўқ», — деди Икром Муслимов.

Report Page