26-июнь “Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни”га бағишланган “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида концерт дастури ўтказилди
Sirdaryo Xabarlari2019 йил 22 июнь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани “Сайхун” истироҳат боғида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман адлия бўлими, туман ички ишлар бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази Сайхунобод тумани бўлими, туман маданият бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорликда 26-июнь “Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни”га бағишлаб “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида концерт дастури ўтказилди.
Концерт дастурини Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари Баратов Зухриддин очиб берди.
Концерт дастури давомида Сайхунобод тумани маданият бўлими ҳамда ёшлар иттифоқи томонидан тайёрланган турли ўйинлар, куй-қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.
Концерт дастурида 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Сирдарё вилоят маданият бошқармаси