Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Мирзаобод туманида Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули бўлиб ўтди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жўрабек Ғойибовнинг навбатдаги сайёр қабули Мирзаобод туманидаги “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди. Сайёр қабулни вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдухаким Мавланов олиб борди, унда вилоят ташкилотлари вакиллари, туман ташкилот раҳбарлари қатнашди.

Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Қабулда 56 нафарга яқин иштирокчилардан 17 та масала ва муаммолар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Шундан 5 таси жойида хал этилди, 6 таси юзасидан асосли тушунтиришлар берилди. 6 мурожаат ижроси учун масъулларга вақт берилиб, назоратга олинди.

Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

 - Мен “Янгиҳаёт” маҳалласи “Самарқанд” кўчасида яшайман, - дейди сайёр қабулга келган Азиза Алиева. – Менинг мурожаатимнинг сабаби уй-жой масаласида ёрдам сўраб келдим. Кам таъминланганлар рўйхатида тураман, қарамоғимда 4 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Вақтинча яшаб турган жойим эски мактабгача таълим маскани биноси бўйича мулкка оид ҳужжатларим мавжуд эмас. Шу сабабли менга тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ечим топиб, шахсан маҳалла раисининг ўзи ёрдам берадиган бўлди.

Фото: Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси

Мурожаатларнинг аксариятини ичимлик суви, йўллар таъмири, электр сим ёғочлар ва электр тармоғини тортиш мавзуларида бўлди.

Келиб тушган ҳар бир мурожаатнинг қаноатлантирилиши, ижобий хал этилиши, ижро ва назоратга олиниши қабул иштирокчиларининг дилларида умид уйғотди. Ўйлаймизки, муаммо ва масалалари хал этилган аҳоли вакиллари келажакка катта ишонч ва юксак орзулар билан янги марралар сари одимлайди. Зеро, ҳар бир инсоннинг бахтли ва мамнун бўлиб яшашга ҳаққи бор.

Илғор Халилов,

Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Матбуот хизмати ходими

Report Page