Янгиерда «Ласетти» беш ёшли қизчани уриб юборди. Қизалоқ «реанимация»га ётқизилди (фото)

Янгиерда «Ласетти» беш ёшли қизчани уриб юборди. Қизалоқ «реанимация»га ётқизилди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

2020 йил 23 июн куни фуқаро М.Н бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинани Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳудудидан ўтган М-34 автомобил йўлининг 140 км да бошқариб кетаётиб, йўлнинг шу қисмида пиёдалар ўтиши учун йўлаги бўлмаган жойда ўнг томондан чап томонга ўтаётган 2015 йилда туғилган вояга етмаган Э.Ш.ни автомашинанинг олд чап қисми билан уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада вояга етмаган Э.Ш. оғир тан жароҳати олиб РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Шу ўринда ота-оналаримиздан фарзандларимизни ёлғиз, назоратсиз кўчага чиқармасликларини, доимий равишда уларни назорат қилиб туришларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда юқоридаги ҳолат ҳар биримизнинг фарзандларимиз билан ҳам содир бўлиши мумкин.

Болаларимизни асрайлик!

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page