Гулистон туманида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Гулистон туманида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Бугун 24 июн куни Гулистон туманида ҳокимлигида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида" ги 182-сонли Қарори асосида тузилган комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Комиссия йиғилишида субсидия олиш учун ариза топширган фуқаролар ҳам иштирок этишди.

Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото: Гулистон тумани ҳокимлиги

Тумандаги 8 нафар уй-жойларга муҳтож фуқароларни мурожаатлари комиссия аъзолари томонидан ўрганилди. Ўрганиш якунларига кўра комиссия йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарори қабул қилинди ва туман Давлат хизматлари марказига хабарнома юборилиши белгиланди.

Комиссиянинг кейинги йиғилиши 2020 йил 26 июнь жума куни ўтказилиши белгиланди. Субсидия ажратилиши бўйича мурожаат қилган фуқаролар комиссиянинг маъсул котибига +998677962974 телефон орқали боғланишлари мумкин.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page