ЁШЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

ЁШЛАР ДОИМ ЭЪТИБОРДА

@Sirdaryo
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 23-июнь куни Гулистон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласи худудидаги 6-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими Т.Дадабаев бошчилигида ўтказилган мазкур йиғилишда ҳоким ўринбосари Л.Ахмедов, шаҳар ХТБ бошлиғи Ш. Хусанов, мактаб директори Н.Рахматова, маҳалла раиси И.Турдалиев ҳамда 70 нафар битирувчи ёшлар қатнашдилар. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Учрашувда ёшларни ОТМларга қамраб олиш ва касбга йўналтириш каби масалалар бўйича маълумот берилди. Битирувчи ёшларга 2020 йилда тест синовларига оид яратилган имконият ва шароитлар юзасидан тўлиқ ахборот берилди. 

Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, ёш авлод вакиллари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, кредит олиш ва шу каби саволларга батафсил жавоб олишди. 

Гулистон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page