аморпрдир

аморпрдир


гншўдшўгшў

Инобат Султонова, [22.06.20 22:55]

Ўзбекистон Республикасининг миллий рамзи бўлган Давлат герби қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “Ватаним рамзи – менинг фахрим!” мавзусида 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болажонларнинг иқтидорий салоҳиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш, ватанпарварлик фазилатларини тарбиялаш мақсадида ижодий ишлар танлови эълон қилинади.


  Танлов 2 йўналишда ўтказилади:


Ўзбекистон Республикаси Давлат гербида тасвирланган рамзларнинг маъно-моҳияти ифодали ва мазмунли ўқилган “Энг яхши видеоролик”.

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби акс эттирилган “Энг чиройли тасвир”.

Танлов учун тақдим этиладиган ижодий ишланмаларни муаллиф болажон иштирокида оилавий расмга тушириб яшаш манзили, исм-шарифи, ёши кўрсатилган ҳолда жорий йилнинг 1 июлига қадар @ziyolimarifat телеграм манзилига жўнатишингиз сўралади.


  Танлов ғолиблари Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда рағбатлантирувчи эсдалик совғалари билан тақдирланади.


Каналга уланиш: 

@mirzaobod_xabarlari


Инобат Султонова, [23.06.20 12:48]

Сирдарё вилояти ҳокими Ғанижон Мирзаев Мирзаобод тумани сектор раҳбарларини муносиб тақдирлади. 


Аввал хабар берганимиздек, Мирзаобод тумани Республикамизда биринчи бўлиб ғалла шартномавий режасини бажарди. Ушбу меҳнатлар вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб эътироф этилди.


Инобат Султонова, [24.06.20 13:14]

[ Фотография ]

⚡️ Мирзаобод касб-ҳунар мактаби 2020-2021 ўқув йилида қабул эълон қилади: ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!


Касблар:

- Пайвандловчи

- Балиқшунос

- Ғишт терувчи, бетон қуювчи ва арматурачи. 

- Иссиқхона ва парник хўжалиги оператори. 

- Оқова сув ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси. 

- Тикувчи


Таълим шакли: кундузги 

Бериладиган ҳужжат: Диплом ва разряд гувоҳномаси 


Таълим дастури ва муддати: 2 йил. 9-синф битирувчилари қабул қилинади.


Манзил: Мирзаобод тумани Дўнгариқ маҳалласи Чаман кўчаси 10-уй

Тел: 67-310-8461, 90-906-69

Report Page