Айтишларича, кечаги Сирдарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган касалланиш ҳолати — Боёвут туманида қайд этилган

Айтишларича, кечаги Сирдарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган касалланиш ҳолати — Боёвут туманида қайд этилган

@Sirdaryo
Фото: Архив

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан берилган хабарга таяниб, куни кеча 23 июнь куни каналимиз орқали ёритилган "Сўнгги соатларда Ўзбекистонда, хусусан Сирдарёда янги касалланиш ҳолатлари кескин ошди...", - деб номланган хабаримиз юзасидан, ишончли манба томонидан ушбу касалланиш ҳолати Боёвут тумани Қаробчи маҳалласида қайд этилганини таъкидламоқда.

Манба билан бўлиб ўтган суҳбатимиз давомида қуйидагиларни баён этди.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

"Бугун, 24 июнь куни тахминан соат 12:00 лар атрофида Боёвут тумани, Қаробчи маҳалласи намунали уйлар кўчаларида туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан хизмат машиналарида ушбу маҳаллада уй карантинига олинган фуқароларнинг икки нафарида коронавирус инфекцияси тасдиқланганини айтишиб, аҳолини уйда қолишга, заруратсиз кўчага чиқмасликка чақирмоқда", - дейилади манба хабарида.

Ушбу тасдиқланмаган хабар юзасидан вилоят комиссиясининг расмий муносабатини кутиб қоламиз!

Бизни кузатишда давом этинг...

Report Page