Telegram’даги миллионлаб фойдаланувчиларнинг маълумотлари жойлашган база даркнетда тарқалиб кетди

Telegram’даги миллионлаб фойдаланувчиларнинг маълумотлари жойлашган база даркнетда тарқалиб кетди

@Sirdaryo
Фото: «Дарё»

Даркнетдаги (яширин тармоқ) форумларнинг бирида Telegram мессенжеридаги миллионлаб фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари ва уникал идентификаторлар базаси эълон қилиб юборилди. «Дарё»нинг ёзишича, бу ҳақда «Код Дурова» нашри томонидан хабар берилган.

Эълон қилинган маълумотлар жойлашган файл ҳажми салкам 900 мегабайтга тенг. Базадан неча кишининг маълумотлари ўрин олгани ҳозирча номаълум, скриншотларда файл ичида 40 миллиондан ортиқ қайдлар мавжудлигини кўриш мумкин. Журналистлар никлар ёрдамида базадан фойдаланувчилар, хусусан, нашр ходимларининг рақамларини топган.

Telegram матбуот хизмати базанинг мавжудлигини тасдиқлаб, эълон қилинган рақамларнинг ярмидан кўпи фаол эмаслигини билдирган. Базадаги 70 фоиз аккаунт Эрондаги фойдаланувчиларга тегишли бўлса, 30 фоизи — Россиядан.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Telegram’нинг маълум қилишича, маълумотлар рўйхатдан ўтиш вақтидаги рақамларнинг ички импорт функцияси орқали тарқалиб кетган. Компания бунга қарши 2019 йилдан буён курашиб келади. Муаммони ҳал этиш учун компания мессенжерга «Ким мени телефон рақамим орқали контактларига қўша олади?» функциясини жойлаган — бу аккаунт ва телефон рақам боғлиқлиги орасидаги алоқани яшириш имконини беради.

Аввалроқ «Роскомнадзор» Telegram’га қўйилган тақиқни олиб ташлагани тўғрисида хабар берилганди. Telegram Россияда расман 2018 йил 13 апрелдан тақиққа учраган. Мессенжернинг блокланишига Telegram раҳбариятининг Россия федерал хавфсизлик хизмати вакилларига фойдаланувчиларнинг ёзишмалари юзасидан шифрлаш калитларини тақдим қилмагани сабаб бўлганди. «Роскомнадзор» бир неча миллион IP-манзилни блоклаган, хусусан, Amazon тармоғи остидаги манзиллар ҳам блоклашни айланиб ўтиш учун восита экани маълум қилинганди. Иловани блоклашга қилинган ҳаракатларга қарамай, Telegram Россия ҳудудида аҳоли томонидан барқарор ишлашда давом этган.

Report Page