Ғалаба муборак азиз ғаллакорлар !

Ғалаба муборак азиз ғаллакорлар !

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сонли Фармони ижросини таьминлаш мақсадида вилоятимизда муайян ишлар амалга ошириб борилмоқда.

Хусусан, ғаллачилик соҳасида замонавий технологиялар жорий қилинаётганлиги, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширилганлиги ҳамда деҳқонларнинг фаол саъйи-ҳаракатлари ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Коронавирус пандемияси давридаҳамда “Сардоба сув омбори” тошқинидан талофатлар бўлишига қарамасдан меҳнатсевар, ерга бор меҳрини берган деҳқонларимиз ғалла етиштириш борасида астойдил ҳаракат қилдилар.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Азиз ва меҳнаткаш бободеҳқонларимизни, фермер хўжаликлари, кластерлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ғалла парвариши, ишлов берилиши ҳамда ўрим-йиғимида фаол бўлган барча иштирокчиларни бугунги улкан ғалаба билан муборакбод этамиз.

Бу ғалабага эришишда авваламбор,жонкуяр ва адолатли раҳбаримиз вилоят ҳокими Ғофуржон Ғаниевич, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Комилжон Эркинович, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Тахирович, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Жўрабек Рахмонбердиевич ва барча тумансектор раҳбарларининг садоқат билан фидокорона меҳнат қилганларини алоҳида таъкидлашни жоиз деб биламиз.

Бу ғалаба халқимизнинг дастурхони тўкинлиги, оилаларнинг молиявий даромади, камбағалликдан чиқарилиши, фаровон турмуши, маҳалла тинчлиги ва ободлиги учун муҳим замин бўлиб хизмат қилади.

Яна бир бор ғалаба муборак бўлсин, азизлар!

Сирдарё вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти жамоаси

Report Page