Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳудудий филиаллардаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳудудий филиаллардаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ танлов эълон қилади

@Sirdaryo
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Танловда қатнашиш истагини билдирган номзод ўзининг ҳужжатларини электрон шаклда Агентликнинг филиалларига юборишлари лозим.

Бунда номзод қуйидаги ҳужжатларни аризага илова қилиши зарур:

шахсий варақаси (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка);

дипломнинг нусхаси (дипломдан олинган қўчирма), хорижий университетни тугатган тақдирда, дипломи ностирификациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

номзод паспортининг нусхаси. 

Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

номзодларнинг вакант лавозимга -қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

тест синовларини ўтказиш;

психодиагностикадан ўтиш;

суҳбат.

Танловни ўтказиш бўйича Танлов комиссияси тузилади.

1. Биринчи босқичда номзодларнинг ҳужжатлари вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади ва фақат малака талабларига тўлиқ мос келган номзод кейинги босқичга ўтади.

2. Иккинчи босқичда номзодларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт, маънавият ва тарих, сиёсат ва ҳуқуқ, шунингдек бошқа соҳалар бўйича билим ва кўникмалари тест синовидан ўтказилади.

Тест натижаларига кўра номзод 60 баллдан юқори тўпласа, номзод тест синови босқичидан психологик саралаш ва суҳбат босқичларига тавсия этилади.

3. Учинчи босқич, номзод психодиагностика тест топширади.

4. Тўртинчи босқичда Танлов комиссияси томонидан номзодларнинг шахсий ва касбий кўникмаларига баҳо бериш мақсадида суҳбат ўтказилади. 

Танлов комиссияси аъзолари танлов натижаларига кўра ҳар бир номзодни баҳолайди.

Ишга қабул қилишда устунлик танлов натижасига кўра энг юқори балл тўплаган номзодга берилади, агар танлов натижасига кўра номзодлар тўплаган балл тенг бўлса, танлов комиссияси раисининг хулосасига асосланиб якуний хулоса берилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Report Page