Мексикада 447 та ер силкиниши қайд этилди: қурбонлар бор

Мексикада 447 та ер силкиниши қайд этилди: қурбонлар бор

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Сешанба куни Мексика жанубида 7,5 магнитудали зилзила бўлди. Ерости силкинишларининг эпицентри Оахако штати Крусесита шаҳридан 23 километр жанубда қайд этилган.

Миллий сейсмология хизмати маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан 14:30 гача 447 та такрорий зилзила қайд этилган. Энг кучлиси 4,6 магнитудали бўлган.

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Оахака штати ҳудудида 6 та ўлим қайд этилди, 4 киши жароҳатланган. 3 та федерал ва 5 минтақавий автомагистралларда кўчки, 500 та қурилма ва 15 та тиббиёт муассасаси, шунингдек, 4 та археологик ҳудудда зарарланиш аниқланган, деб хабар берди «Xabar.uz».

Зилзила мамлакатнинг 11 та штатида билинган, бироқ улардан ўнтаси — Чиапас, Герреро, Морелос, Табаско, Веракрус, Пуэбла, Мичоакан, Тласкала, Идальго ва Мехико жиддий вайроналар ҳақида маълум қилмаган. Шу билан бирга, фуқаро муҳофазаси миллий бошқармаси хабарига кўра, 30 киши турли даражада жароҳат олган.

Report Page