Ғалаба муборак бўлсин ҳурматли Ғофуржон Ғаниевич!

Ғалаба муборак бўлсин ҳурматли Ғофуржон Ғаниевич!

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз томонидан ҳар бир соҳада яратиб берилган улкан имкониятлар бугунги кунда қишлоқ ҳўжалиги соҳасида ҳам ўз самарасини бермоқда.

Имкониятлардан тўла фойдаланиш, янгича дунёқараш билан меҳнат қилиш – халқимиз фаровонлигини янада оширишнинг муҳим омилилигини чуқур англаган вилоятимизнинг миришкор деҳқонлари ҳамда сиз бошчилигингиздаги заҳматкаш фидоийлар бу йил ҳам яна бир бор ҳалқимиз ҳирмонини сара донлар билан тўлиши ҳамда дастурҳонимизнинг тотувлиги йўлида зафарли одимни амалга оширдилар. Бу албатта Сиз ва сиз бошчилик қилаётган жамоанинг машаққат билан тинмай меҳнат қилишининг маҳсулидир. 

HUMO bilan Misrga sayohat qiling! ✈️

Надомат билан айтиш керакки, жорий йилда келиб чиққан табиий офат туфайли вилоятимизнинг 3 та туманида экин ерларининг жуда катта қисми нобут бўлди. Шунга қарамасдан заҳматкаш бободеҳқонларимиз ушбу ҳолатни чуқур англаб, муҳтарам Президентимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар натижасида сизнинг командангиз бирлашиб якдиллик билан белгиланган шартномавий режани биринчилардан бўлиб топширдилар. Бу эса ҳалқимизнинг тўкин дастурхони, тотувлиги ва ободлиги йўлида амалга оширилган ишлар самарасидир.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ҳурматли Ғофуржон Ғаниевич!

Ховос туманининг юртпарвар аҳолиси шунингдек, Ховос тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари сизни яна бир бор қутлуғ зафар билан чин қалбдан муборакбод этиб, ушбу ғалабали юришларнинг бардавомлилиги, вилоятимиз равнақи йўлидаги машаққатли меҳнатингизга ривож, оилавий тотувлик ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Ховос тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page